Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги “Чорсу” бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги “Чорсу” бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 02:47 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Киритилди: 06:12 28.06.2024. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!