Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатишга чек қўйилди

Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатишга чек қўйилди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилувчи, 1993 й.т. фуқарога тегишли автотранспорт воситаси ҳамда унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада 1,1 кг “Alfa-PVP”, 1,9 кг “марихуана”, 65 гр “героин”, 16 гр “5F-APINACA” гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, наркотикларни қадоқлашда фойдаланиладиган зип пакетлар ва электрон торози ашёвий далил сифатида олинди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, унга наркотик моддаларни “закладка” усулида тарқатиш бўйича топшириқ берган, 1988 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл ҳам ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:57. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!