Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жаримага тортилди

Тошкентда йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жаримага тортилди

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда «ИИО ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда  Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли бўлган Cobalt русумли 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда 1.4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27  «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган сурат тарқалди.

Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат ўрганилиб, Cobalt хизмат автомобили бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан БҲМнинг 3 баробари миқдорида (669 минг сўм) жармига тортилган.

Киритилди: 13:39 03.12.2020. Ўқилди: 2235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!