Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда ЙТҲга учраган "Nissan"нинг Отабек Умаровга алоқаси борми?

Тошкентда ЙТҲга учраган "Nissan"нинг Отабек Умаровга алоқаси борми?

Кеча Тошкентда "Nissan" автомобили иштирокида автофалокат содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ушбу автомобиль Триатлон федерацияси раиси, Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаровга тегишли эканлиги ҳақида турли гап-сўзлар тарқалди. "ANIQ.UZ" мухбири шу масала юзасидан  Тошкент шаҳар Ички ишлар бош  бошқармаси билан боғланди. Мухбиримиз "ЙТҲнинг Отабек Умаровга боғлиқлик жойи борми?" деган саволга "Бу борадаги расмий маълумотлар аллақачон берилган", дея жавоб олди.

Бу расмий маълумот эса, эслатиб ўтамиз, қуйидагича: "6 август куни кечки пайт пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк ипак йўли кўчасида уч автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида қурбонлар йўқ. Дастлабки суриштирувлардан маълум бўлишича, Nissan русумли автомашина ҳайдовчиси, 33 ёшли Ш.Ж. бошқарувни йўқотиб, икки машина билан тўқнашув содир этган". Демак, кеча содир бўлган ЙТҲнинг Отабек Умаровга алоқаси йўқ.

 

 

Киритилди: 16:52 08.08.2019. Ўқилди: 9254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!