Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда янги болалар боғчаси, мактаб ва университет ташкил этилади

Тошкентда янги болалар боғчаси, мактаб ва университет ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги  матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтда хусусий таълим муассасалари тармоғи очилади:

  • «Tashkent kindergarten» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти. Манзил: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 26-уй;
  • «School of Tashkent» Халқаро умумтаълим мактаби. Тошкент «Меҳр-Шафқат» касб-ҳунар коллежи биносида жойлашиб, колежнинг ўқувчилари 2019-2020 ўқув йили охиригача шу бинода қолишади.

Манзил: Яккасарой тумани, Восит Воҳидов кўчаси, 116-уй.;

  •  «Tashkent International University» халқаро университети. Ҳозирги кунда Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари таҳсил олаётган Тошкент молия институтининг корпусларида жойлашиб, талабалар у ерда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биноси қурилмагунича қоладилар.

Манзил: Юнусобод тумани, Кичик халқа йўли, 7-уй.

Болалар боғчаси ва мактабда таълим олиш ҳақида батафсил маълумот

Таълим-тарбия жараёни 2020-2021 йилдан ўзбек, рус ва инглиз тилларида, тўлов контракт асосида бошланади. Ўқув режаси ва дастурлари «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилоти томонидан мамлакатимиз давлат стандартларини инобатга олган ҳолда тайёрланади ва тасдиқланади. Мактаб ва болалар боғчасига қабул қилиш талаблари, тартиби ва муддати ушбу ташкилотлар томонидан мустақил равишда белгиланиб, мактабгача таълим ва халқ таълими вазирликлари билан келишилади.

Университетда таълим олиш ҳақида батафсил маълумот

Университетда кундузги ва бошқа таълим шакллари амал қилади, кадрларни тайёрлаш давлат буюртмасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Абитуриентларни қабул қилиш ҳамда битирувчиларни имтиҳондан ўтказиш шарт ва муддатлари университет томонидан Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади. Университетга 2022 йил 1 январигача солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.

Очилиш билан шуғулланадиган компания тўғрисида маълумот

Очилиш «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилотини томонидан, Британиянинг «Velocius Ltd» компанияси иштирокида, амалга оширилади.

Ушбу ташкилот юридик шахс мақомига эга бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган Ўзбекистон Республикасининг резидентидир.

«Velocius Ltd» компанияси эса ўз ҳисобидан объектларни реконструкция, капитал таъмир, жиҳозлаш ва ишга тушириш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга оширади.

Киритилди: 12:08 11.11.2019. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!