Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетди

Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетди

Бугун 23 июль куни соат 11:39 ларда Олмазор тумани, Юксалиш кўчасида  жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида уйнинг ички ва том қисми 120 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 11:46 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:11 да бартараф этилиб 600 кв.м майдони сақлаб қолинган ҳамда уйга туташ қўшни хонадонларнинг ёнғин натижасида зарар кўриш ва фуқаролар жабирланишининг олди олинган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

 

Киритилди: 14:14 23.07.2020. Ўқилди: 2710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!