Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда «Ўзрепорт» ходимига тажовуз қилинди. ИИБ ходими асл ҳолатни яширди (видео)

Тошкентда «Ўзрепорт» ходимига тажовуз қилинди. ИИБ ходими асл ҳолатни яширди (видео)

Тошкентда «Ўзрепорт» телеканали ходимига тажовуз қилингани айтилмоқда. 

"Sof.uz"га кўра, ушбу ҳолат «No comment» дастурини суратга олиш вақтида рўй берган. 

Тафсилотларга кўра, ЙТҲ содир бўлган жойга журналистлар воқеани ёритиш учун борганда, икки фуқаро уларга ҳужум қилган ва тасвирга олиш камерасини яроқсиз ҳолатга келтиришган. Ҳодиса юзасидан судга мурожаат қилинган. 

«Ўзрепорт» ходимларига кўра, суд қоидабузарларга ён босган ҳолда ҳукм чиқарган. Воқеага гувоҳ бўлган ИИВ ходимлари эса ишни бости-бости қилишга, фактларга яширишга уринмоқда, дейилади хабарда. 

Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари билан қуйидаги видеода танишишингиз мумкин. 

Киритилди: 12:18 15.01.2021. Ўқилди: 4662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!