Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда туннелдаги носозлик сабаб вақтинча ҳаракатланиш чекланади

Тошкентда туннелдаги носозлик сабаб вақтинча ҳаракатланиш чекланади

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда зарур техник ишларни амалга ошириш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Темур Малик кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишмасидан Султония кўчаси кесишмасигача бўлган қисми барча авторанспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Шу ўринда, Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш чекланмайди, бироқ Буюк ипак йўли кўчасидан Темур Малик кўчасига тушиш-чиқиш йўллари вақтинча ёпилади.

Мазкур чекловлар ишлар тўлиқ якунлангунга қадар амал қилади. Ҳайдовчилардан йўналишларни олдиндан режалаштириш, вақтинча ўрнатилган йўл белгиларига ҳамда масъул хизматлар ходимлари кўрсатмаларига қатъий риоя этиш сўралади.

Ҳаракат қайта тикланиши ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!