Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда тунда 22 ёшли йигит аёл кишига тажовуз қилди. Ҳукм ўқилди

Тошкентда тунда 22 ёшли йигит аёл кишига тажовуз қилди. Ҳукм ўқилди

Инсонни жиноят кўчасига етакловчи унсурлар ҳақида яхши тушунчага эгамиз. Улар, охир-оқибат, кишини эл-юрт олдида шармандаи шармисор қилишини ҳам биламиз. Аммо унинг вақтинчалик текин топилган даромаддан сархушлик ҳолати анча-мунча иймонига қулоқ солмаган айрим шахсларни ўз домига тортаверади.

Эндигина 22 ёшни қаршилаган Шахбоз Камаловни (исм шарифлар ўзгартирилган)  ҳам шу сархушлик ўз домига тортди чоғи. Жорий  йил 4 март куни тунги соат 22 да ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани А.Қодирий кўчаси 9-уй олдида жабрланувчи Иқбола Салимовага ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, унга тегишли нархи 300.000 сўмлик аёллар сумкасини, унинг ичида бўлган 2.000.000 сўм пул маблағларини талончилик йўли билан олиб қочиб кетган.

Иқбола Салимованинг Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Халқимизда “Кўпдан қуён қочиб қутилмас”, - деган нақл бор. Ушбу нақлнинг маъно-мазмуни ҳар қандай мураккаб ишни бир ёқадан бош чиқариб, ўзаро келишиб амалга оширилса, енгил кўчиши, қийинчилик туғдирмаслигига ишора.

Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, судланувчига  нисбатан у айбланаётган модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Жиноят кишилик жамиятига номуносиб шундай бир “замбуруғ”ки, инсон манфаатлари устун бўлган ҳар қандай тузумда унга қарши аёвсиз кураш олиб борилиши ҳам шундан.

 

Акмал Эргашев,

жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар,

Шайхонтохур туман судининг судьяси

Киритилди: 15:59 20.10.2020. Ўқилди: 2744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!