Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим ставкалари тасдиқланади

Тошкентда ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим ставкалари тасдиқланади

“Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида” пойтахт ҳокимлигининг қарор лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳасига Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдори илова қилинган.

Ҳужжатда лойиҳасида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим ундириш тартиби тасдиқлангунга қадар Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича ишлар (шартномаларни тузиш, йиғимларни ундириш, ҳисобини юритиш ва бошқалар)ни Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигидаги “Пойтахт реклама сервис” ДУК зиммасига юклатилиши белгиланган.

“Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун 2018 йил 1 декабридан йиғиладиган йиғимларнинг 10 фоизиини “Пойтахт реклама сервис” ДУК иҳтиёрига, 90 фоизини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтириилиши белгилансин”, - дейилган лойиҳада.

Ҳужжат 27 июлгача муҳокама қилинади.



 

Киритилди: 05:45 13.07.2019. Ўқилди: 1131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!