Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Тошкентда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда автомашина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида пиёдани ўтказиб юбормасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган.

Ушбу автомашина ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган М.Т.га нисбатан қоидабузарлиги юзасидан МЖТКнинг 128⁴-моддасига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган.

Киритилди: 04:28 23.04.2024. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!