Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда "Спарк" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлди

A A A
Тошкентда "Спарк" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисининг ўлимига сабабчи бўлди

14 ёшли мактаб ўқувчиси ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси 13 сентабрь куни Олмазор тумани Нурафшон кўчасида юз берди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.

Шахриёр А. 199-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда 24 ёшли Зиёдулла Х. исмли “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисига эътибор бермасдан мактаб ўқувчисини уриб юборган. Шифокорларнинг сай-ҳаракатига қарамасдан, Шахриёр шифохонада жон таслим қилди.

Ушбу факт бўйича “Спарк” автомобили ҳайдовчисига нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми асосида жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Manba: uz24.uz

Киритилди: 11:01 21.09.2018. Ўқилди: 1783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар