Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда сирдарёлик йигитнинг устидан жиноий иш очилди

Тошкентда сирдарёлик йигитнинг устидан жиноий иш очилди

Чилонзор тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 41 ёшли Маҳбуба Д. мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 март куни унинг 19 ёшли ўғлига авиачипта харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилиб, 2.771.000 сўм олган Сирдарё вилоятилик 24 ёшли Шохжаҳон Н.га нисбатан чора кўришни сўради.

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, Шохжаҳон Маҳбубага муддати ўтиб кетган чиптани бериб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 17:02 29.10.2020. Ўқилди: 2232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!