Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда саноат зоналарига мораторий жорий этилди

Тошкентда саноат зоналарига мораторий жорий этилди

Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил этишга муддатсиз мораторий эълон қилинди (хизматлар соҳаси бундан мустасно).

📄 Бу қарор Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида қабул қилинди.

🔹 Асосий ўзгаришлар:
🌱 экологик ҳолатни яхшилаш бўйича Махсус комиссия фаолияти бутун республика бўйлаб кенгайтирилди;
🏭 2026 йил 1 апрелдан саноат зоналарига чеклов жорий қилинди;
📡 1 майгача энергетика корхоналарида автоматик мониторинг ускуналари ўрнатилади;
⚠️ экологик талабларга риоя қилмаган корхоналарга жарималар 10 баробарга оширилади;
♻️ “яшил” технологиялар жорий этган корхоналарга харажатнинг 50% гача қоплаб берилади.

💰 Шунингдек, халқаро молия институтларидан жами 300 млн долларга яқин маблағ жалб қилиниб, экологик модернизацияга йўналтирилади.

Киритилди: Бугун 08:39. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!