Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Тошкентда репперлар ўртасида ишкал”: айрим маълумотлар ошкор бўлди

“Тошкентда репперлар ўртасида ишкал”: айрим маълумотлар ошкор бўлди

Интернет тармоқларида “Тошкентда репперлар ўртасида ишкал” деб номланган видео тарқалмоқда. 

Мазкур видеотасвирни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди: ҳолат 26.09.2020 йилда соат 15.30 ларда Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган. Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 14:28 28.09.2020. Ўқилди: 7880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!