Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 04:00 дан ишлайди​​​​​​​

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 04:00 дан ишлайди​​​​​​​

Рамазон ҳайити муносабати билан 2026 йил 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти — автобуслар ва метрополитен иш фаолияти эрталабки соат 04:00 дан бошланади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур қарор ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қўшимча қулайлик яратиш, йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда байрам кунлари жамоат транспорти хизматларини хавфсиз ва сифатли ташкил этиш мақсадида қабул қилинди.

Киритилди: Бугун 09:47. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!