Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қурилиш асбоб-анжомларини ўғирлаган шахс ушланди

Тошкентда қурилиш асбоб-анжомларини ўғирлаган шахс ушланди

Баъзан жиноят содир этилишига лоқайдлик, назоратсизлик, бепарволик сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, бундай ҳолатга уй таъмирлаш кўпроқ дуч келинади. Таъмирлаш пайтида вужудга келадиган тартибсизлик, уй ва қурилиш жиҳозларининг ҳовлига олиб чиқиб қўйилиши, асбобларнинг ишлатилган жойида қолдириб кетилиши кабилар шулар жумласидандир. Жорий йилнинг 6 май куни пойтахтимизнинг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган Х.Абдурашид томонидан туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига мурожаат келиб тушди. Унда фуқаро уй таъмири билан шуғулланаётган ишчилар томонидан қолдирилган қурилиш асбоб-анжомлари: дрел, перфоратор, болгарка, қайчи, мих суғуриш омбури, болға, 20 метр кабель маҳсулотларининг ўғирланганлигини маълум қилган. Жиноятчини аниқлаш бўйича амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчи 1977 йилда туғилган Ю.Хайрулла ушланди. Унга нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бораётганда буюмларингиз хавфсиз ҳолатда сақланаётганлигига эътиборли бўлинг. Маҳаллангизда шубҳали шахслар бирор буюмларни олиб кетаётганлигини кўрсангиз, дарҳол яқин орадаги ИИБ га ёки ҳудудий профилактика инспекторига хабар беришингизни сўраймиз.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!