Тошкент шаҳрида пиёдалар йўлаклари, бекатлар, яшил ҳудудлар ҳамда тақиқловчи белгилар бор жойларда қолдирилган автомобилларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
Энди тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган автомобиллар эвакуация қилиниб, махсус жарима майдонларига жойлаштирилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига кўра, бу қарор пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат транспорти ва махсус техникалар ҳаракатига халақитларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинмоқда.
Ҳайдовчилардан автомобилларни тақиқланган жойларда қолдирмаслик ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.