Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда мум ҳайкаллар музейи очилди (фото)

Тошкентда мум ҳайкаллар музейи очилди (фото)

Яқиндагина иш бошлаган Tashkent City хиёбонида "Юлдузлар музейи" деб номланган олий мартабали инсонларнинг ҳайкалларидан иборат музей иш бошлади. 

Музейдаги мум ҳайкалларнинг ҳар бири алоҳида майда деталларигача ҳисоб-китоб қилинган бўлиб, уларни аслидан фарқлаш бироз қийин. Экспозиция замонавий тарихимизда чуқур из қолдирган шахслар тўпламидан ташкил топган. 

Айни пайтда музейда 13 та машҳур шахсларнинг ҳайкаллари жойлаштирилган бўлиб, яқин орада Ўзбекистоннинг машҳур намояндалари ҳисобига музейни бойитиш режалаштирилган.

Бўлажак арбоблар орасида Владимир путин, Криштиану Роналду, Леонил Месси, ҳинд ва турк актёрлари, шунингдек, машҳур ўзбек сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг ҳайкалларини учратишингиз мумкин бўлади.

Мазкур экспонатларни ясаш билан турк ва хитой компаниялари шуғулланмоқда.

Киритилди: 15:16 17.10.2019. Ўқилди: 4149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!