Юнусобод туманида товламачилик ва таҳдид билан шуғулланган 4 нафар шахс ушланди. Улар орасида 15 ва 16 ёшли икки нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор.
Гуруҳ бир фуқарони обрўсизлантирувчи видеони тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 500 доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда улар 300 доллар ва 2,4 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
Гумонланувчилардан пул, телефонлар, пичоқ ва бошқа ўткир буюмлар мусодара қилинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.