Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда кучли шамол туфайли "Матиз" дарахт остида қолди (видео)

Тошкентда кучли шамол туфайли "Матиз" дарахт остида қолди (видео)

Бир қанча ижтимоий тармоқларда дарахт “Матиз” автомобилининг устига қулаб тушгани акс этган видео ва суратлар тарқалди. 

Маълум бўлишича, 22 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Сўгалли ота кўчасида (Алгоритм мавзеси яқинида) кучли шамол натижасида катта дарахт қулаб тушган. Дарахт унинг ёнида тўхтаб турган “Матиз” автомобилининг устига қулаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа пайтида автомобилнинг ичида одам бўлмаган ва ҳеч ким мазкур ҳодиса натижасида жароҳат олмаган, ёки жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ кучли ёмғир туфайли Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган Амир Темур хиёбонига туташ Истиқбол кўчасида, йўл четидаги дарахтлардан бири қулаб тушган ва у бир неча автомобилга зарар келтирганди.

Киритилди: 13:24 23.05.2019. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!