Тошкент шаҳар ИИББнинг Zamon.uz’га маълум қилишича, содир этилган жиноятнинг сабаби ўрганилганда, Ф.М. шифокорларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндашганлиги сабабли онаси Д.Н.нинг ўлими юз берган деган фикрда бўлганлиги аниқланган. Марҳум Д.Н. юқорида қайд этилган касалхонага тез тиббий ёрдам машинасида клиник ўлим ҳолатида олиб келинган.
Воқеа натижасида иккала тиббиёт ходимлари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 февраль тунги соат 23:13 да тез тиббий ёрдам Саll-марказига Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Яшнобод 6-тор кўчасидаги хонадонларнинг биридан чақириқ тушган. Беморнинг аҳволи ўта оғир бўлганлиги учун зудлик билан пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасига етказилган. Беморнинг вафоти ҳақида яқинларига маълум қилинганда унинг фарзандлари томонидан хизмат вазифасини бажараётган шифокорларга нисбатан сабабсиз жисмоний тазйиқ ўтказилган.