Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда жарима майдончалари рақамлаштирилади

Тошкентда жарима майдончалари рақамлаштирилади


2026 йил 1 октябрдан Тошкентда тажриба тариқасида «Жарима майдончаси» ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади.

Энди қоидабузарлик учун ушланган автомобилларни жарима майдончасига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш ва чиқариш жараёнлари электрон тарзда амалга оширилади.

Автомобилни чиқаришга рухсатнома QR-код билан тасдиқланиб, ҳайдовчига электрон юборилади.

💳 Жарима, сақлаш ва бошқа тўловларни my.gov.uz ёки тизим орқали онлайн амалга ошириш мумкин бўлади.

📌 Лойиҳа Тошкент шаҳрида 2034 йил 31 декабргача амал қилиши белгиланган. (Lex.uz)

Киритилди: 20:25 23.09.2026. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!