Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда жамоат транспортида 32 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Тошкентда жамоат транспортида 32 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга қарши назорат тадбирлари кучайтирилди.

Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси маълум қилди.

Қайд этилишича, текширувлар «Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

2026 йилнинг дастлабки уч ойи давомида инспекторлар томонидан 32 450 та қоидабузарлик ҳолати аниқланиб, улар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда тўлов тизими ва инспекторлар фаолияти рақамлаштирилган. Назорат тадбирлари мониторинг натижаларига асосланиб, аниқ йўналишларда манзилли тарзда амалга оширилмоқда.

Хусусан, 8 та йўналишда кучайтирилган назорат жорий этилган бўлиб, йил бошидан бу каби йўналишлар сони 28 тага етган.

Транспорт назорати инспекцияси барча йўловчиларни жамоат транспортидан фойдаланишда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.

Киритилди: Бугун 20:01. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!