Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда Жаҳонгир "Ғофур Ғулом" боғи ортидан 60 минг долларни ўзлаштириб юборди (ФОТО)

Тошкентда Жаҳонгир "Ғофур Ғулом" боғи ортидан 60 минг долларни ўзлаштириб юборди (ФОТО)

Тошкент шаҳар ИИББ фирибгар қурбонларини қидирмоқда. Эркак 60 минг долларни ўзлаштиргани учун қўлга олинди, деб хабар беради “Подробно.уз”.

"40 ёшли Жаҳонгир Н. 37 ёшли Бобурга қўшма бизнес ташкил этиш ва инвестиция лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилган. Гап Тошкентдаги "Ғофур Ғулом" боғида янги аттракционлар олиш ва ўрнатиш ҳақида кетаётган эди", — дейилади ҳуқуқ-тартибот идораси хабарида.

Бунинг учун Бобур Жаҳонгирга 60 минг доллар берган, аммо Жаҳонгир пулни олгач, ваъдасини бажармаган. У пулни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда Жаҳонгир "Ғофур Ғулом" боғи ортидан 60 минг долларни ўзлаштириб юборди (ФОТО)

"Aгар ушбу шахснинг қилмишидан жабрланган бўлсангиз, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: 102, +99899 862-02-00, +99898 121-35-30", деб ёзади ИИББ.

Киритилди: 12:07 12.04.2022. Ўқилди: 8300 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!