Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда иситиш мавсуми 24 мартдан босқичма-босқич якунланади

Тошкентда иситиш мавсуми 24 мартдан босқичма-босқич якунланади

Тошкент шаҳрида сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг мўътадил даражада сақланиб туриши марказлаштирилган иситишга бўлган эҳтиёжни камайтирмоқда. Шу муносабат билан шаҳарда иситиш мавсумини босқичма-босқич якунлаш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, иситиш мавсумини якунлаш 24 мартдан бошланиб, босқичма-босқич амалга оширилади. Бундай ёндашув турар жой биноларида ҳароратнинг кескин пасайиб кетишининг олдини олиш ҳамда муҳандислик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, қарор об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган бўлиб, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида байрам кунлари иссиқлик таъминоти сақлаб қолинади.

Қайд этилишича, иситиш мавсумини якунлаш коммунал инфратузилмага тушадиган юкламани камайтириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Шаҳар хизматлари байрам кунлари ҳам кучайтирилган тартибда ишлашда давом этади. Об-ҳаво шароити ва иссиқлик таъминоти тизимлари фаолияти доимий назоратда бўлиб, зарурат туғилганда тезкор чоралар кўрилиши таъминланади.

Киритилди: Бугун 14:46. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!