Робототехника ўқитувчиси Султонбек Эркинов «InnoWeek.Uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги тақдимотда инсон ҳаракатлари ўта аниқликда такрорлай оладиган роботни тақдим этди. Уни инсоннинг ҳар бир ҳаракатни «ушлаб оладиган» датчиклари бўлган қўлқоп ёрдамида масофадан туриб бошқариш мумкин. Уни инсон омилисиз бажарилиши керак бўлган хавфли ишларга, масалан, сапёрларнинг бомбани зарарсизлантиришида ишлатиш мумкин, деди у.
«InnoWeek.Uz-2021» ҳафталиги 27 ноябргача давом этади.