31 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Д.Г. уйида жанжал қилаётганлиги ҳақидаги хабарга асосан воқеа жойига етиб келган 3 нафар Яшнобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари фуқаро Д.Г.ни тартибга чақирган вақтларида у уйидан пичоқ олиб чиқган ва ходимларни ўлдириш билан қўрқитиб, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, бир нафар ходимнинг юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар бермоқда.
manba: 7news.uz