Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади

Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади

Тошкентда ҳайдовчи ўзаро жанжалда икки кишини арра билан жароҳатлади.

ИИББ хабарига кўра, Чилонзор туманида 13 август куни Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Ш.М. ва Hyundai русумли автомобиль ҳайдовчиси 36 ёшли Қ.Ю. Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида кетаётиб, бир-бирига йўл бермасдан ўзаро урушиб кетишган.

Жанжал давомида Ш. машинасидан аррани олиб, Қ. ва у билан бирга бўлган йўловчи 27 ёшли Х.А.ларга жароҳат етказган. Ўз навбатида улар ҳам Spark ҳайдовчиси Ш.га тан шикастлари етказишган. Натижада ҳар учаласи тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноий иш қўзғатилди.

 

Киритилди: 11:05 23.08.2019. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!