Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда ҳайдовчи бошқа бирининг ёнини олиб, ИИО ходимига тан жароҳати етказди

Тошкентда ҳайдовчи бошқа бирининг ёнини олиб, ИИО ходимига тан жароҳати етказди

Интернетда Тошкент шаҳрида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати воқеага муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа 12 сентябрь куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КҲАЙ кўчалари кесишмасида рўй берган.
Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 35 ёшли “Cobalt” ҳайдовчиси Б.У.ни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатишган. Унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли T.Р. бу ишга аралашган ва ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган. Т.Р. жанжал кўтариб, ИИО ходимига тан жароҳати етказган.

Ҳуқуқбузарнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган. ИИО ходимлари T.Р.ни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига ўтқазиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳозир терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Идора ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатганларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилиши ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини билдирган.
https://iibb.uz/uz/news/chilonzor-12092021

Киритилди: 11:01 13.09.2021. Ўқилди: 1615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!