Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин

23 сентябрь соат 22:00 дан 24 сентябрь тонгга қадар ер юзасидаги ҳаво совиб, юқорироқ қатламдаги ҳаво илиқроқ қолиши натижасида ҳарорат инверсияси ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Метеорологик прогнозга кўра, шамол тезлиги Тошкент шаҳрида айрим соатларда 1–2 м/с гача пасаяди, ҳавонинг вертикал аралашуви эса секинлашади. Ёғингарчилик ва шамол кутилмаётганлиги сабабли заррачаларнинг узоқроқ муддат ҳавода қолиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Бу омиллар PM2.5 ва PM10 заррачаларининг ерга яқин қатламда тўпланишига олиб келади.

Прогнозлар Тошкент шаҳрида бугун 22:00 дан тонгги вақтларга қадар ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун носоғлом», айрим нуқталарда вақтинчалик «носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Эрталаб ер юзаси исиб, инверсия заифлашиши ва вертикал аралашув кучайиши билан ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда. Шу сабабли кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик тавсия қилинади.

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Киритилди: 21:13 23.09.2026. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!