Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.М. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан фуқаро Ш.Ю.га автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган “Lixiang L9” русумли автотранспорт воситасини гаровга тақдим этмасдан фуқаро А.А.га нақд пулга сотиб юбориб, банк манфаатларига 585,2 млн сўм зарар етказгани аниқланди.