Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда фирибгар танишининг пўли тўланмаган автомашинасини сотиб юборди

Тошкентда фирибгар танишининг пўли тўланмаган автомашинасини сотиб юборди

2019 йил 18 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 9 март куни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 29 ёшли Н.Ж. Сергели 6-даҳада жойлашган халқ тилидаги автомашиналар бозори ҳудудида таниши, Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли А.Ҳ.га тегишли бўлган Malibu-2 русумли автомашинани 56 500 АҚШ долларига сотиб олишликни келишиб, олдиндан пулнинг 3 900 АҚШ долларини бериб, қолган пулни ойма-ой тўлашни ваъда қилиб, автомашинани олиб кетиб, пулнинг қолган қисмини бермасдан ушбу автомашинани Учтепа туманида яшовчи 33 ёшли А.Ю.га 25 900 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Н.Ж. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:30 20.04.2019. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!