Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пойтахтдада электр тармоқлари корхонасининг муҳандислари пора билан қўлга тушди (видео)

Пойтахтдада электр тармоқлари корхонасининг муҳандислари пора билан қўлга тушди (видео)

💡Тошкент шаҳри туманларидан биридаги электр тармоқлари корхонасининг 2 нафар муҳандиси тижорат банк филиали биносида ўрнатилган электр ҳисоблагич нотўғри схема орқали тармоққа уланганлиги натижасида электр энергияси хато ҳисобланаётганлиги бўйича далолатнома расмийлаштиришган.

Улар электр ҳисоблагични тармоққа улаган МЧЖ раҳбаридан мазкур далолатнома бўйича ҳисобланган 400 млн сўм жаримани 65 млн сўмга тушириб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандислар сўралган пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:32. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!