Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда дорихона ишчиси жиноят устида қўлга олинди

Тошкентда дорихона ишчиси жиноят устида қўлга олинди

27 июнь куни соат 18.00 да Шайхонтоҳур туманида «Елита Фарм ЛТД» МЧЖга тегишли дорихонанинг 45 ёшли ишчиси Нурали К. 1.200.000 сўм эвазига 12 флакон «Тропикамид» сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 3 қисми («Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

4 июль куни соат 14.30 да Мирзо-Улуғбек метро бекати яқинида профилактик тадбирлар олиб борилиши давомида жиноят қидирув ходимлари шубҳа уйғотган йигитни тўхтатишди. 20 ёшли самарқандлик Самариддинбек М. текширилганда, унинг сумкасидан 37 та таблетка «Прегабалин» топилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1 моддаси бўйича («Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш») жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 17:33 08.07.2020. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!