Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб қайта номланди

Тошкентда Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб қайта номланди

Шаҳар кенгаши Яшнобод туманидаги Бўрижар кўчасини Пекин кўчаси деб қайта номлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, кўча номининг ўзгариши билан ундаги кўчмас мулк объектларининг манзиллари ҳам янгиланади. Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бу ишларни икки ой ичида якунлаши керак.

Шунингдек, кўчадаги кўрсаткич ва пешлавҳалар уч ой ичида янги номга мослаштирилади.

Янги ном бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.

Киритилди: 23:34 28.09.2026. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!