Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди

Тошкентда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги «Хотира хиёбони» ёдгорлик мажмуаси яқинидаги каналда аёлни қутқаришга уринган 21 ёшли Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, у кучли сув оқими аёлни олиб кетаётганини кўриб, уни қутқариш учун сувга сакраган. Бироқ кучли оқим туфайли ҳам аёл, ҳам уни қутқаришга уринган ҳарбий хизматчи сувга ғарқ бўлган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида ҳарбий хизматчининг жасади топилган. Шунингдек, марҳумнинг яқин кунларда тўйи бўлиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Киритилди: 11:36 09.07.2026. Ўқилди: 3302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!