Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда аёл ўз фарзандини ваҳшийларча калтаклади

Тошкентда аёл ўз фарзандини ваҳшийларча калтаклади

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИББ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2022 йилнинг тахминан август ойларида Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Унда 1997 йилда туғилган Л.М. яшаш хонадонида фарзанди 2020 йилда туғилган Р.С.га қўпол муносабатда бўлиб, жаҳл устида урган.

Ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 110-моддаси ("қийнаш") билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

"Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",- дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 16:24. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!