Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Э.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 50.000 АҚШ доллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тошкент шаҳрида яшовчи Т.М. исмли аёл, жабрланувчи аёл Э.Н. билан Telegram мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида танишиб, бизнес ҳамкорликни таклиф қилган ва уни ишонтириб, алдов йўли билан 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.