Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди

A A A
Тошкентда 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Бугун, 5 август куни, ерталаб соат 09:00 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Aнгрен шаҳри 5/1 даҳасида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига беш дақиқа ичида етиб келишди. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38 да тўлиқ бартараф этилган. ФВВ ходимларининг аниқ ва тезкор ҳаракатлари натижасида жабрланиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Киритилди: 12:17 05.08.2021. Ўқилди: 1989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар