Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 5-6 нафар ёш йигит аёл кишига тажовуз қилгани айтилмоқда

Тошкентда 5-6 нафар ёш йигит аёл кишига тажовуз қилгани айтилмоқда

Интернет тармоғида вояга етмаганлар ҳужумидан жабрланган аёлнинг мурожаати бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан чора кўрилмаётгани ҳақида хабар тарқамоқда. Маълум қиламизки, ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятсизликлари тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқдир.

Тошкент шаҳар ИИББнинг баёнотига кўра, 2021 йил 13 июнь куни соат 09.14 да Миробод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига 49 ёшли Наргиза Н.дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, ўша куни соат 08.00 атрофида у Миробод бозори ёнидан ўтиб кетаётганида 5-6 нафар вояга етмаганлар муштлашаётганларини кўриб қолиб, уларни ажратмоқчи бўлган. Болалар эса унинг кийимига зарар етказиб сумкасини олиб қўймоқчи бўлишган.

Мазкур ариза қабул қилиниб, ҳозирги вақтда тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Миробод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари капитан Р. Низахунов ва катта лейтенант А. Юлдашбековлар тунги вақтдаги патруллаш давомида ўн нафар қаровсиз вояга етмаган болаларни кўриб қолишди. Уларнинг шахслари аниқланиб, юқоридаги ҳодисаларга алоқадорликлари текширилмоқда.

"Маълум шахслар томонидан бу каби ҳуқуқбузарликлар мунтазам равишда содир этилиши тўғрисидаги маълумот ҳозирга қадар аниқланмади. Фуқароларни миш-мишларга асосланган таҳминлардан ўзларини тийишларини сўраймиз.

Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқ ва мессенджерларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятсизликлари тўғрисида хато фикрларни кўриб қолиш мумкин. Кўпинча бу фикрларга аризачиларнинг тергов олди текширувлари ва ички ишлар органлари фаолияти ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаганликлари сабаб бўлмоқда. Жабрланувчи томоннинг сабрсизлигини тушуниш мумкин, аммо олиб борилаётган ишлар натижасини кутишингизни сўраймиз", дейилади Тошкент шаҳар ИИББ баёнотида.

Киритилди: 19:22 16.06.2021. Ўқилди: 2325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!