Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Яккасарой тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги “Ниҳол” номли 358-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1964 йилда қурилган. “Дилбулоқ” МФЙда, Қушбеги 16а уйда жойлашган бўлиб, таъмирдан аввал қуввати 480 ўринли 16 та гуруҳ фаолият олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565 ҳамда 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли қарорлари инвестиция дастурига асосан тендерда ғолиб деб топилган “151-QURILISH MONTAJ POYEZDI” MCHJ корхонаси томонидан реконструкция ишлари амалга оширилиб таъмирлашга (16 200 млрд сўм) маблағ ажратилган.

Ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари 100% якунланиб ташкилотнинг қуввати 720 ўринли, 24 та гуруҳга мўлжалланган бўлиб 240 бўш ўрин ва 18 иш ўрин яратилди.

358-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг фасад, ошхонаси, гуруҳ , болалар ётоқ хоналари, тиббиёт хона, мусиқа зали, кир ювиш хонаси, администратция хоналари янги замонавий бинога айлантирилиб биринчи қаватдаги йўлаклар бинодан бинога ўтиш учун янги усти ёпиқ қишки йўлакларга айлантирилди. МТТга кириш дарвозасига ёнига болаларни хавсизлигини таъминлаш мақсадида янги КПП ( назорат текширув пункти) ташкил этилди. Болалар ёзги майдончалари, ёзги футбол ва баскетбол майдончалари ҳамда 2 та болалар сузиш хавзаси, омборхона бутунлай янгидан қурилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 5 та муҳим ташаббусини илгари суриш мақсадида 358-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида алоҳида бино ташкил этилиб, тарбияланувчилар учун турли хилдаги пулик ва бепул тўгараклар ташкил этиш мақсадида алохида бино қурилди.

Бундан ташқари мактабгача таълим ташкилоти худудидаги барча ер майдончалар бручаткалар билан тўлиқ ётқизилди. Болалар учун барча шарт- шароит мавжуд бўлиб болалар ёзги ўйингоҳлари қайта қурилиб пол қисмлари ёғоч пол билан қопланиб ташкилотнинг худудидаги ерларга чим ва сунний газонлар билан ёткизилиб фойдаланишга топширилди.

Таъмирлаш ишлари натижасида, 358-сонли мактабгача таълим ташкилоти янги замонавий бинога айлантирилиб, тарбияланувчилар ҳамда ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкентда 358-сонли боғча янгидан ишга туширилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Киритилди: 12:23 23.02.2023. Ўқилди: 2764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!