Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 29 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда 29 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

12 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Хумоюн Э. мурожаат қилди.

Унинг хабар беришича, соат 03.30 ва 10.00 оралиғида номаълум шахс уйнинг эшикларидан бири очиқлигидан фойдаланиб, унинг уйидан 23.000 АҚШ доллари, ноутбук ва иккита телевизорларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ёзишича, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи шахс – 29 ёшли фарғоналик Аҳмаджон М. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

    Киритилди: 12:08 14.08.2020. Ўқилди: 2654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
    telegram channel

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Энг кўп ўқилган янгиликлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!