Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 25 яшар йигит ярим тунда юк поездини тўхтатди

Тошкентда 25 яшар йигит ярим тунда юк поездини тўхтатди

30 октябрь куни соат 00:43 да  Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБга, “Ангрен-Облиқ” темир йўл бекатлари оралиғи 109-км., 9-тўсиқда “Ангрен-Чуқурсой” йўналишидаги юк поезди ҳаракатланиб кетаётган вақтида ҳаво магистрал тормозини номаълум шахс томонидан тортилиши сабабли соат 00:27да тўхтаганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу поезднинг ҳаво магистрал кранини ёпиб тўхтатган шахс 1995 йилда туғилган, Тошкент вилояти,  Ангрен шаҳар, Туркистон кўчасида яшовчи, Х.Ф. эканлиги аниқланган. Келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 15:34 31.10.2020. Ўқилди: 3340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!