Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний олди-сотдиси фош қилинди, деб хабар бермоқда ДБҚ ахборот хизмати.
Фуқаролар Н.А., А.З., Р.Д. ва А.А.лар Ласетти ҳамда Спарк автомашиналари салонидаги 2 бош шер болаларини 6 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди , дейилади қўмита хабарида.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Manba: zamin.uz