Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 17 ёшли йигит отасини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда 17 ёшли йигит отасини пичоқлаб ўлдирди

2021 йил 22 январь куни соат 01.00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар келиб тушди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тегишли манзил бўйича етиб бориб, 47 ёшли муқаддам судланган А.И.ни пичоқланган ҳолда топишди. А.И. тиббиёт муассасасига етказилди, аммо шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди.

Аниқланишича, ҳодисага А.И. ва унинг 17 ёшли ўғли, ўрта мактаб ўқувчиси ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган.

Маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан ўтган учрашувда юқоридаги ҳодиса ва кейинчалик бу каби оқибатларни четлаб ўтиш йўллари муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари – тергов бошқармаси бошлиғи полковник Зафар Алимова ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Маҳкам Вафоев, шунингдек бола ўқийдиган мактаб ўқитувчилари ва раҳбарияти, Яккасарой тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари, профилактика инспекторлари ҳамда Яккасарой тумани прокурорининг ўринбосари Шахло Юлчиева агар оилавий келишмовчиликлар яқинлар ва қўшнилар томонидан эътиборсиз қолдирилмаса, аксарият ҳолларда бу каби жиноятларни четлаб ўтиш мумкинлигини қайд этишди.

Учрашувда кўтарилган масалалар маҳалла аҳолисига кейинчалик қандай ҳолларда оилавий келишмовчиликларга эътибор қаратиш кераклигини аниқлашда ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: 10:05 26.01.2021. Ўқилди: 3157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!