Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Миробод тумани, Катта Миробод кўчасида яшаган 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.А. вафот этган, дея хабар берди Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига "номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш" сабаб бўлган.
Ҳозирда Миробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.