Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент яқинидаги ҳовлида қурол ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний сақлангани фош қилинди

Тошкент яқинидаги ҳовлида қурол ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний сақлангани фош қилинди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Тошкент вилояти Янгийўл томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тезкор кузатувга олинган фуқаро М.Ғ.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари амалдаги тартибларга асосан ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадоннинг эски ошхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 стволли, 12 калибрли 1 дона ов қуроли яширилгани аниқланди.

Шунингдек, кўздан кечириш давомида ҳовлидаги дарахатларга қуритиш мақсадида илиб қўйилган ҳамда трактор ғилдираклари орасига яшириб қўйилган кўкнори ҳашаклари ва бошоқлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Уларнинг умумий оғирлиги эса 2 кг. 200 гр.ни ташкил қилар экан.

Давлат Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ходими Ҳусан Тангриев бу ҳақда «7news.uz» га маълум қилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:00 17.08.2019. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!