Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди

Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, Тошкент халқаро кинофестивали эндиликда «Ипак йўли дурдонаси» номи билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан шу йилдан бошлаб ҳар йили 28 сентябрь — 3 октябрь кунлари ўтказилади.

Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқаро кинофестивали деб номланган Тошкент кинофестивали 1968−1997 йилларда май ойи охири — июнь ойи бошида давлат кинематография қўмитаси ва киноарбоблар уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Шу йили бўлиб ўтиши режалаштирилаётган мазкур кинофестиваль «Тинчлик, тараққиёт ва маърифат» шиори бўлиб ўтади ва унга хориждан жами 355 нафар иштирокчи, шу жумладан, 55 нафар таниқли киноюлдузлар таклиф этилади.

Киритилди: 23:06 20.06.2021. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!