Тошкент вилояти Зангиота туманидаги дўконда йирик ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Бугун 6 август куни, соат 12:29 да ФВВ навбатчилик қисмига «Токзор» маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин соат 13:48 да қуршаб олинган ва соат 14:09да тўлиқ бартараф этилган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.